Исроил билан ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишув тузилганидан бери биринчи марта Ливаннинг Ҳизбуллоҳ ҳаракати Ливан билан чегарадош Кфар Шуба қишлоғи ҳудудида Исроил армияси позицияларига ҳужум қилганини эълон қилди.
Бу ҳақда ҳаракат баёнотига таяниб, "Ал-Манар" телеканали хабар берди.
"Исломий қаршилик душанба куни кечқурун Ливаннинг босиб олинган Кфар Шуба тепаликларидаги Исроил армиясининг Рувайсат ал-Олам ҳудудини нишонга олиб, ўзини-ўзи мудофаа қилиш учун дастлабки жавоб ҳаракатини бошлади", — дейилади баёнотда.
Қайд этилишича, уларнинг ҳаракатлари “Исроил душмани томонидан ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувнинг бир неча бор бузилишига” жавоб бўлган. Хусусан, ҳаракатга кўра, Исроил армияси душанба куни “Ливан жануби ва Бекаа водийсида ҳужумларни кучайтирди, натижада бир киши ҳалок бўлди, яна икки киши яраланди”.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўзбек футболчиси Абдуқодир Ҳусановни яқинда 40 млн еврога сотиб олган «Манчестер Сити» футбол клуби хўжайини, БАА вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён билан учрашди.
Дания социалистик халқ партияси аъзоси Карстен Хенге АҚШ Гренландияни аннексия қилиш учун агрессияга учраган тақдирда унинг давлати Россиядан ёрдам сўраши кераклигини айтди . У Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўз фикрини билдирди .
Ҳалокат бўйича тергов қўмитаси патларни топди ва биологик институтга уларни таҳлил қилишни сўради, улар 17 та намунани, жумладан, патлар ва қон доғларини ўрганди.
Локомотивларнинг тўқнашиши оқибатида ёнғин келиб чиққан. Воқеа жойида тиббиёт ходимлари, ўт ўчирувчилар, полиция ва темир йўл хизмати вакиллари ишламоқда.
Танзанияда даволаб бўлмайдиган касаллик ҳисобланган Марбург вируси туфайли саккизта ўлим қайд этилган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесус ўзининг Х саҳифасида маълум қилди .
Ғазо секторидаги можаро томонлари – Исроил ва ХАМАС ҳаракати биринчи босқичда 42 кунлик оташкесимга келишиб олди. Тегишли келишув 19-январ, якшанба куни кучга киради, деди Қатар бош вазири ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Тани матбуот анжуманида.
Ҳибсга олинган Жанубий Корея Президенти кўрсатма беришдан бош тортмоқда ва сукут сақламоқда, дея хабар бермоқда Yonhap агентлиги мансабдор шахсларга нисбатан коррупцияга қарши тергов департаменти (CIО)га таяниб.