Ҳиндистоннинг Ассам штатига қўшинлар юборилди

Ҳиндистоннинг Ассам штатига қўшинлар юборилди

Маҳаллий ҳокимият илтимосига биноан қўшинлар Ҳиндистоннинг Ассам штати пойтахти Гувахати шаҳрига юборилди. Давлат раҳбарияти фуқаролик тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришларга қарши норозиликларга бардош бера олмади. Бундан ташқари, армия қўшни Трипура штатига ҳам йўналтирилди.

Намойишчилар йўллар, ҳокимиятни ва бошқаларни тўсиб қўйишмоқда. Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди эса  халқни янги тузатишлар туфайли ҳуқуқлар бузилмаслигига ишонтирмоқда.

Айни пайтда Ассамга қилинадиган барча парвозлар тўхтатилган. Қабул қилинган тузатишлар Афғонистон, Бангладеш ва Покистондан келган қочқинларнинг фуқароликни олишни осонлаштиради, дея хабар берди “Mk.ru”.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!