Ҳиндистонлик шифокорлар бемордан 7, 4 килограмм буйракни олиб ташлашди

Ҳиндистонлик шифокорлар бемордан 7, 4 килограмм  буйракни олиб ташлашди

Ўтган ойда Ҳиндистонлик жарроҳлар 56 ёшли бемор танасидан бовлинг тўпи билан бир хил оғирликдаги буйракни олиб ташлади. 7,4 килограмм тош босган буйрак инсон танасидан олиб ташланган энг оғир аъзоларидан бири бўлди.

Маълумотларга кўра, бемор танасида генетик касаллик бўлган. Шунинг учун буйрак катталашиб унинг ҳаётига хавф солаётган эди.

“Бу жуда катта  буйрак қориннинг ярмини эгаллаган эди.  Биз унинг катта эканлигини билардик,  аммо бундай оғир бўлишини ҳеч ўйламаганмиз”,  деди жарроҳлик гуруҳининг аъзоси Сачин Катҳуриа. Унинг айтишича, олиб ташланган гигант буйракнинг узунлиги деярли 45 сантиметр эди.

Маълумот учун, одам организмидаги буйракнинг ўртача оғирлиги 120 дан 150 граммгача ва узунлиги 12 сантиметр бўлади.

2017 йилда  Дубайда ўтказилган операцияда одам таънасидан олиб ташланган энг катта буйрак 4,25 кг тош босган ва бу Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!