Ҳиндистонлик мутахассис нима учун коронавирус жуда тез тарқалаётгани сабабини топди

Ҳиндистонлик мутахассис нима учун коронавирус жуда тез тарқалаётгани сабабини топди

Ҳиндистон Миллий технология институтининг катта тиббий маслаҳатчиси Мадан Гопал  коронавируснинг тез тарқаётгани борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. 

Унинг сўзларига кўра, бу одамларнинг хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ. Аҳолиси зич жойлашган мамлакатларда ёввойи ҳайвонларни истеъмол қилинади ҳамда улардан анъанавий тиббиёт рецептлари асосида дори-дармонлар тайёрланади. Шу тариқа ёввойи ҳайвонлар билан муносабат юзага келади.

Коронавируслар оиласи зоотикдир, яъни гуруҳнинг барча “вакиллари“ ҳайвонлардан одамларга юқиши мумкин. Шу боис ҳар қандай тирик мавжудотлар инфекция ташувчиси бўлиши мумкин. Бу эса вазиятни янада мураккаблаштиради. Бундай шароитда эса нафақат одамларни, балки уларнинг уй ҳайвонларини ҳам даволаш керак бўлади.

Коронавируслар умумий шамоллаш билан бирга оғир кўринишдаги ҳолатларни ҳам келтириб чиқариши мумкин. Буларнинг барчаси вируснинг ўзига хос турига ва инсон иммунитетига боғлиқдир.

Хитой Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси тасдиқлаган маълумотга кўра мамлакатда  коронавирусни юқтирганлар сони 40,171 кишини ташкил этади. Мамлакат ташқарисида эса инфекция билан боғлиқ 558 ҳолат қайд этилган. Касаллик туфайли 910 киши ҳаётдан кўз юмган. Вафот этганларнинг 908 нафари Хитой фуқароларидир. Шунингдек, Гонгконг ва Филиппиннинг бир нафардан фуқароси ҳаётдан кўз юмган.

Ҳозигача мазкур касаллик Япония, Таиланд, Сингапур, Жанубий Корея, Гонконг, Австралия, Тайвань, Макао, Малайзия, Америка Қўшма Штатлар, Германия, Вьетнам, Франция, Бирлашган Араб Амирликлари, Канада, Филиппин, Буюк Британия, Россия, Италия, Ҳиндистон, Финляндия, Швеция, Шри-Ланка, Камбоджа, Непал, Испания, Шимолий Корея, Украина мамлакатлари фуқароларида аниқланган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!