Ҳиндистонлик эркак янглиш қарори туфайли бармоғини кесиб ташлади

Ҳиндистонлик эркак янглиш қарори туфайли бармоғини кесиб ташлади

Ҳиндистоннинг Буландшаҳр шаҳридан бўлган 25 ёшли Паван Кумар Ҳиндистонда ўтаётган парламент сайловларида янглиш тарзда бошқа партияга овоз бергандан кейин кўрсаткич бармоғини кесиб ташлади. Воқеадан кейин Кумар шифохонага етказилиб, унга тегишли ёрдам кўрсатилган.

Кун нашрида таъкидланишича, Ҳиндистонда сайловчилар овоз бергач, уларнинг бармоғида ўчмайдиган сиёҳ билан белги қолдирилади.

Эркакнинг айтишича, у Бахужан самаж парти га овоз бермоқчи бўлган. Бироқ у овоз бериш электрон қурилмасида тасодифан ҳукмрон Бхаратия жаната парти ни танлаган. Мен филга овоз бермоқчи эдим, бироқ янглишиб гулга овоз бериб юборибман , деб айтган сайловчи.

BBC телеканалининг хабар беришича, Бахужан самаж парти Ҳиндистонда аҳоли табақаланишида энг паст даражани эгалловчи далитлар манфаатларини ҳимоялайди. Кумарнинг ўзи ҳам далитлардан бўлади.

Ҳиндистонда апрелдан майгача парламент сайловлари бир неча босқичда ўтказилмоқда. Мамлакатда яшовчи 1,3 млрд кишидан 900 млн нафари овоз бериш ҳуқуқига эга. Аҳолининг аксарият қисми саводсиз бўлгани сабабли мамлакат сайлов комиссияси ишончли усул фуқароларга партияларни бюллетенларда таний олиш учун график белгилар киритишни ўйлаб топган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!