Ҳиндистондаги тўйда фожиа: 45 киши жароҳат олди

Ҳиндистондаги тўйда фожиа: 45 киши жароҳат олди

Ҳиндистоннинг Мадхья-Прадеш штатида тўй автобуси ағдарилиши натижасида бир киши ҳалок бўлди, 45 киши жароҳат олди.

Бу ҳақда “Hindustan Times” хабар бермоқда.

Маҳаллий полициянинг дастлабки маълумотларига кўра, воқеа содир бўлишига рухсат этилган тезликдан ошириб ҳаракатланиш натижасида ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиб қўйганлиги сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Штат аҳолиси 46 йўловчига автобусдан чиқишга ёрдам беришган ва жабрланганлар Барги шаҳридаги бирламчи тиббий ёрдам марказига юборилган. Афсуски, 65 ёшли аёл Рам Бай Гупта олган жароҳатлари туфайли вафот этган.

Таъкидланишича, автофалокат натижасида 25 нафаргача одам жиддий жароҳат олган, улар вилоят марказига юборилган.

Автобус ҳайдовчиси эса автоҳалокатдан кейин қочиб кетган, полиция уни қидирмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!