Ҳиндистонда вертолёт қулаши оқибати икки киши ҳалок бўлди

Ҳиндистонда вертолёт қулаши оқибати икки киши ҳалок бўлди

Чхаттисгарх штатининг Райпур шаҳридаги аэропортда ўқув вертолётининг қулаши оқибатида икки учувчи ҳалок бўлди.

NDTV телеканалининг жума кунги маълумотларига кўра, ҳодиса пайшанба оқшомида содир бўлган.

Учувчилар вертолётни қўндирмоқчи бўлганида у ёниб кетган. Вертолётда бошқа одамлар йўқ эди. Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, бу оддий машғулот парвози бўлган. Воқеа бўйича тергов бошланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!