Ҳиндистонда ўзбекистонлик аёлни зўрлашда гумонланувчилар қўлга олинди

Ҳиндистонда ўзбекистонлик аёлни зўрлашда гумонланувчилар қўлга олинди

Ҳиндистонда ўзбекистонлик аёл уч эркак томонидан зўрлангани ҳақида хабар берган эдик. Эркаклардан бири аёлнинг таниши бўлган.

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси Консуллик бўлими Деҳли шаҳрида 32 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳужум ва зўрлашга учрагани тўғрисида ОАВда тарқатилган маълумотни тасдиқлади.

Қайд этилишича, элчихона вазиятни назоратга олган ва Ҳиндистон пойтахти полиция вакиллари билан алоқа ўрнатган. Маълум қилинишича, уч гумонланувчи ҳибсга олинган ва тергов ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!