Ҳиндистонда туғруқхонада ёнғин чиқди. 10 та чақалоқ ҳалок бўлди

Ҳиндистонда туғруқхонада ёнғин чиқди. 10 та чақалоқ ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг Махараштра штатидаги касалхонада ёнғин содир бўлди. Натижада ўнта янги туғилган чақалоқ вафот етди. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар бермоқда.

Фожиа беморлар ётган бинода кеч тунда содир бўлди. Ҳамшира неонатал палатасидан тутунни пайқаб, бу ҳақда ходимларга, шунингдек ўт ўчирувчиларга хабар қилди. Етти нафар янги туғилган чақалоқнинг ҳаёти сақлаб қолинди. Таъкидланишича, Бхандара шаҳридаги аварияга, эҳтимол, қисқа туташув сабаб бўлган.

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ёнғинда ҳалок бўлган болаларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди ва воқеани "юракни эзувчи фожиа" деб атади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!