Ҳиндистонда сигир сўйилса, ер қимирлайдими?..
Ҳиндистонда сигирлар мавзусида умуммиллий тест ўтказилади, дея хабар бермоқда “Евроньюс”. Тестда ҳар хил зотли сигирлар ҳақида саволлар сўралади.
25 февралда ўтказиладиган тест ҳукуматнинг ташаббуси бўлиб, қўлга киритиладиган маълумотлардан сигирларни асрашда фойдаланиш мақсад қилинган. Тестда катталару болалардан ташқари Ҳиндистонда яшайдиган чет элликлар ҳам қатнашиши мумкин. Юз саволдан иборат тест 12 тилда бўлади.
Ҳукумат тест орқали одамларнинг сигирларни асраш ва уларга зарар етишининг олдини олиш борасидаги хабардорлигини оширмоқчи. Тестда энг яхши натижа кўрсатганларга сертификатдан ташқари мукофот ҳам берилади.
Тест орқали қўлга киритиладиган маълумотлар ёрдамида сигир сўйилишининг ер қимирлашига қанчалик алоқадорлиги ҳам ўрганилади.