Ҳиндистонда сигир сўйганлар энди 10 йилга қамалиши мумкин

Ҳиндистонда сигир сўйганлар энди 10 йилга қамалиши мумкин

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида “Сигир сўйишнинг олдини олиш ҳақида”ги қонунга ўзгартириш киритилди. Энди бу қонунга зид равишда сигир сўйганлар 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин, дея хабар бермоқда “Евроньюс”. 

Мазкур қонун 1955 йилдан бери амал қилиб келмоқда, бироқ штат ҳукумати унга жазо чораларини кучайтиришни кўзда тутувчи ўзгартиришларни қўшишга қарор қилди. Хусусан, қонунга зид равишда сигир сўйганлик учун тайинланадиган озодликдан маҳрум этиш жазоси 7 йилдан 10 йилга чиқарилди. 

Шунингдек, қонунга “ҳайвоннинг ҳаётини хавф остига қўйиш” моддаси ҳам қўшилди. Унга мувофиқ сигирнинг жароҳатланишига сабаб бўлганлар, унга етарли ем ва сув бермаганлар 1 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Бундай ҳолатларда сигирлар олиб қўйилади, бироқ уларни бир йил давомида боқиш харажатлари эгаларининг зиммасида бўлади. 

Уттар-Прадеш штати аҳолисининг 80 фоизи ҳиндуизимга эътиқод қилади. Ҳиндуизмда эса сигир муқаддас ҳайвон ҳисобланади. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!