Ҳиндистонда маймунлар 72 ёшли эркакнинг бошига ғишт отиб ўлдириб қўйди

Ҳиндистонда маймунлар 72 ёшли эркакнинг бошига ғишт отиб ўлдириб қўйди

Фото: «РИА Новости»

Кекса эркак дарахтдан тушган шох-шаббаларни тераётган вақтда унга дарахт устидаги маймунлар ҳужум қилган. Жониворлар уй томига йиғиб қўйилган ғиштларни эркакка қарата улоқтира бошлаган.

Марҳумнинг укасининг сўзлаб беришича, эркакка 20 та ғишт улоқтирилган. У боши ва кўкрагидан жароҳат олган, айнан шу жароҳатлар оқибатида шифохонада вафот этган.

Эркакнинг оила аъзолари полицияга мурожаат қилиб, маймунлар устидан шикоят қилган. Бироқ полиция ушбу ҳолатни бахтсиз ҳодиса деб топди ва жиноий иш қўзғатмасликка қарор қилди.

Маҳаллий аҳоли вакилларининг сўзларига кўра, маймунлар уларнинг ҳаётини «Жаҳаннам»га айлантирган. Юқоридаги каби ҳолат ҳудудда тез-тез содир бўлиб туради.

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!