Ҳиндистонда кучли ёғингарчилик 35 киши қурбон бўлган (+фото)

Ҳиндистонда кучли ёғингарчилик 35 киши қурбон бўлган (+фото)

Ҳиндистон жанубидаги Керала штатида кучли ёғингарчилик ортидан келиб чиққан кўчкилар ва сув тошқинлари оқибатида камида 35 киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда “Ал-Жазира”.

Офат натижасида уйлар, йўллар ва кўприклар вайронага айланган. Штатдаги бир нечта тўғоннинг тўлиши хавфли даражага етган.

Керала бош вазири Пинарайи Вижаяна минглаб аҳоли хавфсиз жойларга кўчирилганини ва улар учун камида юзта лагер ташкил этилганини маълум қилди. Офат оқибатларини бартараф этиш ва қуртқарув операцияларига ҳарбийлар ҳам жалб этилган.

Расмийлар айнан неча киши бадарак йўқолганини айни пайтда аниқ айта олмаяпти.

Ҳиндистонда кучли ёғингарчилик 35 киши қурбон бўлган (+фото)

Ҳиндистонда кучли ёғингарчилик 35 киши қурбон бўлган (+фото)

Ҳиндистонда кучли ёғингарчилик 35 киши қурбон бўлган (+фото)

Ҳиндистонда кучли ёғингарчилик 35 киши қурбон бўлган (+фото)

Ҳиндистонда кучли ёғингарчилик 35 киши қурбон бўлган (+фото)


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!