Ҳиндистонда коронавирус юқтирганлар сони 4 миллиондан ошди

Ҳиндистонда коронавирус юқтирганлар сони 4 миллиондан ошди

Ҳиндистонда SARS-CoV-2 коронавирусини юқтирганлар сони 4 миллион кишидан ошди. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар қилишича, мамлакатда жами ҳолатлар сони 4 023 179 кишига етган.

 Охирги икки кун ичида 80 минг ва сўнгги икки ҳафта ичида бир миллион кишида касаллик аниқланган.

 Ҳиндистон касалликка чалинганлар сони бўйича дунёда учинчи ўринда турибди. Ундан олдинги ўринларда АҚШ (6 миллиондан ортиқ) ва Бразилия (4 миллиондан ортиқ) жойлашган.

 Мамлакатда энг юқори кўрсаткичлар Махараштра, Андхра-Прадеш, Карнатака ва Тамилнад штатларида қайд этилган.

 Worldometer сайтининг маълумотига кўра, дунё бўйича коронавирус юқтирганлар сони  26,8 миллионга етган, қарийб 880 минг киши вафот этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!