Ҳиндистонда коронавирус беморлари даволанаётган шифохонада ёнғин содир бўлди

Ҳиндистонда коронавирус беморлари даволанаётган шифохонада ёнғин содир бўлди

Ҳиндистоннинг Нагпур шаҳрида коронавирус билан касалланганлар даволанаётган касалхонада ёнғин содир бўлди, деб хабар беради маҳаллий Hindustan Times газэтаси.

Фавқулодда вазиятлар хизматларининг маьлумотларига кўра, ёнғин бинонинг биринчи қаватида юзага келган, тутун тезда реанимация бўлими жойлашган иккинчи қаватга тарқалиб кетган.

Шифохона ходимлари фидойилик билан қуюқ тутун билан тўлдирилган иккинчи қаватдан беморларни олиб чиқишни бошлашган, аммо ўнта беморнинг атиги олтитаси сақлаб қолинган.

Ҳаммаси бўлиб 27 нафар бемор шаҳарнинг бошқа касалхоналарига етказилган, уларнинг барчаси оғир аҳволда. Ёнғиннинг сабаблари ҳали аниқланмаган, аммо қисқа туташув асосий сабаб бўлиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!