Ҳиндистонда икки оёқли бузоқ туғилди (видео)

Ҳиндистонда икки оёқли бузоқ туғилди (видео)

Калаппа исмли фермер икки оёқли бузоқчанинг онаси кичкинтойни эмиза олмаслигидан қаттиқ ҳавотирда.

Ҳайвон ўзи мустақил равишда ҳаракатлана олмайди, кичкинтой деярли кун бўйи ётади ва ҳатто ўрнидан қўзғалишга ҳаракат қилмайди. Эркак уни шишача ёрдамида озиқлантиради.

Фермер бузоқчани икки оёқда ҳаракатланишга ўргатишга умид қилмоқда, аммо ҳозирча кичкинтой бу ҳаракатларни уддалай олмайди. Ҳозир у одамлар ёрдамида икки оёқда икки сония жойида қотиб тура олади, холос.

Сигир - Ҳиндистонда муқаддас жонивор, боқувчи саналади. Афсоналарга кўра, сигир барча орзуларни амалга ошира олади, шу боис, жониворни боқишади, ҳурмат қилишади, жамоат жойлардан ҳайдаб солишмайди, бундан ташқари, мол гўшти Ҳиндистонда овқатда ишлатилмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!