Ҳиндистонда "Google" 113 миллион АҚШ доллар миқдорида жаримага тортилди

Ҳиндистонда "Google"  113 миллион АҚШ доллар миқдорида жаримага тортилди

Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Ҳиндистон рақобат комиссияси томонидан "Google Play" дўкони фақат "Google" тўлов тизимларидан фойдаланишни талаб қилганлиги учун жаримага тортилган.

Комиссия баёнотига кўра ушбу ҳолат монопол хатти-ҳаракатлар деб ҳисобланиб "Google" компанияси 113 миллион АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилган.

"Google" компанияси эса қарорни қайта кўриб чиқишларини сўрамоқда.

Шунга ўхшаш воқеа Жанубий Кореяда содир бўлган ва бугунги кунда Жанубий Корея қонунларига мувофиқ "Google Play" дўконида учинчи томон тўлов тизимларини синовдан ўтказишни бошлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!