Ҳиндистонда бирданига 12 вазир истеъфога чиқди

Ҳиндистонда бирданига 12 вазир истеъфога чиқди

Ҳиндистонда бирданига 12 вазир истеъфога чиқди. Таъкидланишича, бу ҳукуматдаги ўзгаришлар олдидан юз берган.

“Вазирлар маҳкамасининг 12 аъзоси, жумладан, ахборот технологиялари ва соғлиқни сақлаш вазирлари ҳукуматдаги ўзгаришлар олдидан ўз лавозимларини ҳамкасбларига бўшатиб бериш учун истеъфога чиқдилар”, деб айтилган хабарда.

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди 2014 йилда ҳокимият тепасига келгандан бери ўз ҳукуматига 36 нафар янги вазирни киритган.

Ҳукуматнинг янги таркибида 77 вазир бўлади, ваҳоланки аввал улар сони 52 нафарни ташкил қилган. Ушбу ўзгаришлар ҳукуматнинг коронавирус пандемиясига қарши самарасиз кураши ва нобарқарор иқтисодиёт ортида амалга оширилди.

Истеъфога чиққан вазирлар орасида соғлиқни сақлаш вазири Харш Вардхан ҳамда адлия ва ахборот технологиялари вазири Рави Шанкар Прасад ҳам бор.

Аввалроқ Ҳиндистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 400 мингдан ошгани маълум қилинганди. Бироқ ҳақиқатда бу рақамлар каттароқ бўлиши мумкин, чунки мамлакатда кўплаб ўлимлар расман қайд қилинмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!