Ҳиндистонда бир суткада 100 мингдан ортиқ одам коронавирусга чалинди

Ҳиндистонда бир суткада 100 мингдан ортиқ одам коронавирусга чалинди

Ҳиндистонда 4 апрель куни 100 мингдан ортиқ одамнинг CОVID-19 га чалингани хабар қилинди. Бундан аввал фақатгина АҚШда коронавирусга чалинганларнинг кунлик сони 100 мингдан кўпроқ бўлганди. Айни пайтда Ҳиндистондаги касалхоналар беморлар билан тўлиб тошмоқда.

Ҳиндистонда феврал ойининг бошларида янги касалланиш ҳоллари анча камайган ва ҳукумат кўплаб чекловларни бекор қилганди. Шундан кейин аҳоли юз ниқобларидан фойдаланиш ҳамда ижтимоий масофа сақлаш каби эҳтиёт чораларига амал қилмай қўйди. Баъзи эпидимиологларнинг айтишича, мамлакатдаги вируснинг иккинчи тўлқинига ушбу касалликнинг мутацияга учраган ва анча юқумлироқ бўлган турлари ҳам сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Ҳиндистонда якшанба куни 103 558 кишига CОVID-19 ташхиси қўйилган бўлиб, умумий касалланганларнинг сони 12.6 миллион тага етди. Бу билан Ҳиндистон вирус тарқалиши бўйича дунёда АҚШ ва Бразилиядан кейинги ўринда турибди. Ҳиндистонда ўтган ҳафтада дунё бўйича энг кўп касал аниқланган.

Шунингдек, Ҳиндистонда ўтган сутка давомида яна 478 киши коронавирус қурбонига айланган. Айни пайтда вирусдан вафот этганларнинг умумий сони 165 101 кишини ташкил қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!