Ҳиндистонда бир кун ичида 347 мингдпн ортиқ киши коронавирусга қарши эмланди

Ҳиндистонда бир кун ичида 347 мингдпн ортиқ киши коронавирусга қарши эмланди

Ҳиндистонда бир кун ичида 347.058 киши коронавирусга қарши эмланди, бу эмлаш бошланганидан, яъни 16 январдан буён қайд этилган рекорд натижадир.

Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Аввалги рекорд 21 январда ўрнатилган, ўшанда 237.050 киши эмланганди. Эмлашларнинг ўртача кунлик сони 198.656 тани ташкил қилмоқда.

Эмлаш Ҳиндистонда 16 январда бошланди. Биринчи босқичда 30 миллион киши эмланиши кутилмоқда: 10 миллион тиббиёт ходими ва "хавф зонаси"дан 20 миллион киши - полиция, ҳарбийлар, фуқаро мудофааси ходимлари. Шундан сўнг эмлаш 50 ёшдан ошган ва 50 ёшгача бўлган шахслар орасида амалга оширилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!