Ҳиндистонда автобус каналга қулаши оқибатида 40 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистонда автобус каналга қулаши оқибатида 40 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг Мадҳя-Прадеш штатида йўловчиларни олиб кетаётган автобус Шарда каналига қулаб тушди. Автобус салонида 60 киши бўлган, уларнинг камида 40 нафари вафот этган, дея хабар бермоқда «Korrespondent.net».

Маълум қилинишича, автобус ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши натижасида каналга қулаган. Ҳайдовчининг ўзи ва етти киши автобусдан тушиб, қирғоққа сузиб чиқишга муваффақ бўлган.

Таъкидланишича, 40 нафар йўловчининг мурдаси топилган. Қутқарув ишлари давом этмоқда.

Бош вазир Нарендра Моди аварияни «даҳшатли» деб атади ва ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди. Шунингдек, у йўл-транспорт ҳодисаси қурбонларининг оилаларига товон пули тўланишини маълум қилди.

Полиция маълумотларига кўра, Ҳиндистондаги йўл-транспорт ҳодисаларида ҳар йили 110 мингдан зиёд одам эҳтиётсизлик билан машина бошқариш, ёмон йўл шароити ва эски машиналар туфайли вафот этади.

Бундан аввал АҚШдаги сирпанчиқ трассада 130 га яқин машина тўқнашиб, 6 киши ҳалок бўлгани, Ганада автобуслар тўқнашуви оқибатида 17 нафар одам ҳалок бўлгани ҳамда Камерунда юк машинаси ва автобус иштирокидаги ЙТҲда 50 дан ортиқ одам ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!