Ҳиндистонда 96 ёшли кампир 4-синфни аъло баҳога битирди

Ҳиндистонда 96 ёшли кампир 4-синфни аъло баҳога битирди

Ҳиндистоннинг Керала штатида 96 ёшли ўрта мактаб ўқувчиси Картиани Амма 4-синф битирув имтиҳонларини муваффақиятли топширди, деб хабар қилмоқда Ren.tv нашри.

Мактаб ўқитувчиларининг таъкидлашича, кекса аёл 4-синфнинг энг аълочи ўқувчиларидан бири экан. У 3 та фан бўйича имтиҳон топшириб, жами 98 балл тўплаган. Математика бўйича берилган масалаларни бехато ечгани эса барчани ҳайратда қолдирмоқда.

Унга бошланғич синфни битирув сертификатини Керала штати ҳокими тантанали тарзда топширди. Картиани ўрта мактабда ўқишни 92 ёшида бошлаган ва ўқиш-ёзишни ҳам шу ерда ўрганган. У бир умр фаррош бўлиб ишлаган ва ўқишга шароити бўлмаган.

Manba: zamin. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!