Ҳиндистонда 33 нафар ҳайдовчини ўлдирган қотил қўлга олинди

Ҳиндистонда 33 нафар ҳайдовчини ўлдирган қотил қўлга олинди

Ҳиндистоннинг Бхопал шаҳрида полиция охирги 8 йил мобайнида 33 нафар ҳайдовчини ўлдирган 48 ёшли тикувчи Адеш Хамруни ҳибсга олди. Бу ҳақда Times of India хабар бермоқда.

Полицияга кўра, Хамру ўзининг охирги қотиллигини ўтган ҳафтада амалга оширган. У узоқ йўналишларга қатновчи ҳайдовчи ва унинг икки ёрдамчиси умрига зомин бўлди.

Тикувчи 33 кишини ўлдирганини тан олди, унинг барча қурбонлари юк машиналари ҳайдовчилари бўлган. Улар билан Хамру асосан йўл ёқасидаги қаҳвахоналарда танишган, таомлари ва ичимликларига уйқу дориси сепиб қўйган ва ўлдирган.

Қотил ўз қилмишларини узоққа қатновчи юк машиналари ҳайдовчилари ҳаётини ўта машаққатли ҳисоблагани учун уларни «уқубатлардан халос қилгани» билан изоҳлади.

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!