Ҳиндистонда 2 нафар афғонистонлик бир йил ичида энг катта наркотик партиясини контрабанда қилгани учун ҳибсга олинди

Ҳиндистонда 2 нафар афғонистонлик бир йил ичида энг катта наркотик партиясини контрабанда қилгани учун ҳибсга олинди

Мустафо Станикзай ва Раҳимуллоҳ Раҳимий 3-сентябрдан бери 312,5 кг метамфетамин ва 10 кг энг юқори стандартдаги героин контрабандасида айбланиб ҳибсга олинган.

Hindistan Times нашрининг ёзишича, улардан олинган маълумотлар туфайли Ҳиндистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Мумбай портида 20 тонна қизилмия ичига ниқобланган 345 кг героинни мусодара қилган. Гиёҳванд моддаларнинг нархи 17,25 миллиард рупийга баҳоланмоқда.

Айтилишича, гумонни яшириш ва камайтириш мақсадида юк Афғонистондан Эронга, у ердан денгиз орқали Яқин Шарққа ва шундан кейингина Ҳиндистонга етказилган. Гиёҳванд моддалар мафиясининг бошлиғи Покистонда яшовчи афғон Аҳмад Шоҳдир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!