Ҳиндистонда 15 ёшли қизни оммавий зўрлашда айбланган 28 нафар эркак ҳибсга олинди

Ҳиндистонда 15 ёшли қизни оммавий зўрлашда айбланган 28 нафар эркак ҳибсга олинди

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳри полицияси 28 нафар эркак 15 ёшли қизни оммавий зўрлашда гумон қилиб ҳибсга олган.

Бу ҳақда хабар тарқатган "BBC News"нинг ёзишича, айбланувчилар бир неча ой давомида мунтазам равишда жабрланувчини зўрлаб келган.

Январь ойида ҳиндистонлик вояга этмаган ёш йигит уни жинсий алоқага мажбур қилади ва уни видеога олади. Кейин у тасвирни дўстларига беради. Улар шантаж қилиб, қизни безовта қила бошладилар. Тергов маълумотларига кўра, жиноятчилар қизни асосан Мумбайнинг чекка ҳудудларида зўрлашган.

22 сентябрь куни қиз полицияга хабар берди ва уни 30 дан ортиқ одам зўрлаганини маълум қилади. Жиноятчилардан айримлари ҳали қўлга олинмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!