Ҳиндистон Хитойнинг яна 43 дастурини блоклаб қўйди

Ҳиндистон Хитойнинг яна 43 дастурини блоклаб қўйди

Ҳиндистон ҳукумати мамлакат суверенитети, давлат хавфсизлиги ва жамоат тартибига зарар етказиши мумкинлиги сабабли Хитойнинг 43 мобиль иловасини тўсиб қўйди.

Бу ҳақда Ҳиндистон электрон ва ахборот технологиялари вазирлиги хабар берди.

"Ҳиндистоннинг электрон ва ахборот технологиялари вазирлиги бугун буйруқ чиқарди... 43 та мобиль иловаларга киришни тақиқлади", дейилади хабарда.

Тақиқланган дастурларнинг аксарияти Хитойнинг улкан чакана савдо гиганти “Alibaba Group”га тегишлидир – “AliSuppliers”, “AliExpress”, “Alipay Cashier” ва бошқалар.

Таъкидланишича, ушбу ҳаракат "Ички ишлар вазирлигининг Ҳиндистон кибержиноятчиликни мувофиқлаштириш марказидан олинган кенг қамровли ҳисоботлар" асосида амалга оширилган.

Маълумот ўрнида, Ҳиндистон ёздан бери 150 дан ортиқ Хитой дастурларини блоклаб қўйди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!