Ҳиндистон халқаро авиақатновларга қўйилган тақиқни узайтирди

Ҳиндистон халқаро авиақатновларга қўйилган тақиқни узайтирди

Ҳиндистон фуқаро авиацияси бошқармаси халқаро авиапарвозларга қўйилган тақиқ муддатини 15 июлгача узайтирди.

"2020 йил 30 майда чиқарилган циркулярнинг амал қилиш муддатини давом эттирган ҳолда халқаро тижорат йўловчи парвозларини тиклаш режаси 2020 йил 15 июлгача тўхтатилди", - деб хабар берди бошқарма.

Қайд этилишича, Ҳиндистондаги айрим ички йўналишларда мунтазам рейслар йўлга қўйилишига рухсат берилиши мумкин.

Ҳиндистонда халқаро ва ички авиақатновлар коронавирус пандемияси сабабли жорий этилган изоляция режими муносабати билан май ойида тўхтатилганди.  

Аввалроқ Indian Railways компанияси коронавирусга чалиниш ҳолатлари ўсганлиги сабабли барча йўловчи ташувлари 12 августгача тўхтатилишини хабар қилганди.  

Охирги маълумотларга кўра, Ҳиндистонда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолатлар сони 490 мингдан ошган, 15 мингдан ортиқ киши вафот этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!