Ҳиндистон туризмни ривожлантириш учун чет эллик сайёҳларга виза тўловларини пасайтирди

Ҳиндистон туризмни ривожлантириш учун чет эллик сайёҳларга виза тўловларини пасайтирди

Ҳиндистон ҳукумати электрон визалар учун виза тўловини бир йилгача камайтиришга буйруқ берди

Расмий баёнотда Ҳиндистон маъмурияти вакиллари бир йил муддатга сайёҳлик электрон визасини олиш нархининг 80 АҚШ долларидан 40 АҚШ долларига туширилганлигини таъкидладилар. Шунингдек, энди чет эл фуқаролари беш йил муддатга электрон визани олишлари мумкин. Ушбу тоифадаги виза учун тўлов 80 АҚШ долларини ташкил қилади.

Бундан олдин, 2019 йил апрель-май ойларида Ҳиндистон ҳукумати қисқа муддатли электрон визалар учун виза тўловларини 25 АҚШ доллардан 10 АҚШ долларгача камайтирди.

Эслатиб ўтамиз, Бош вазир Нарендра Моди бошчилигидаги Ҳиндистон ҳукумати 2014 йилда Жанубий Осиё давлатига сайёҳлик оқимини кўпайтириш мақсадида чет элликлар учун электрон визаларни жорий қилган эди.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!