"Кеча бош вазир Нарендра Моди ва президент Доналд Трамп ўртасида қандайдир суҳбат бўлганидан менда ҳеч қандай маълумот йўқ", — деди Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Рандҳир Жайсвал.
Шунингдек, Ҳиндистон ТИВ вакили Трампнинг "мамлакат Россия нефтидан воз кечади" деган сўзларига изоҳ берди.
"Ҳиндистон — нефт ва газнинг йирик импортчиси ҳисобланади. Бизнинг доимий устувор мақсадимиз беқарор энергетика шароитида ҳинд истеъмолчилари манфаатларини ҳимоя қилиш. Импорт сиёсатимиз тўлиқ шу мақсадга йўналтирилган", — деди Жайсвал.
2025 йил апрел ойида Россиядан Ҳиндистонга нефт етказиб бериш ҳажми 2023 йил майидан бери энг юқори даражага чиқиб, кунига 2,15 миллион баррелга етган. Reuters агентлиги маълумотига кўра, Россия кетма-кет учинчи йилдан бери Ҳиндистоннинг асосий нефт етказиб берувчиси бўлиб қолмоқда.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Аргентина терма жамоаси ва «Интер Майами» клуби ҳужумчиси ҳамда сардори Лионель Месси 2025 йил 13–15 декабрь кунлари Ҳиндистонда ўтадиган тур доирасида ҳар бир учрашув учун 107 минг долларгача даромад кўради, деб хабар берmoқda Championat.com нашри.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг музокаралари кенгайтирилган таркибда икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом этди.
Хитой ижтимоий тармоқларида Ғарб цивилизациясига оид тарихий фактларни шубҳа остига қўяётган муҳокамалар кенг тарқалмоқда. Бундай баҳсларнинг навбатдаги сабабларидан бири Шанхайда ўтказилган Қадимий Миср артефактлари кўргазмаси бўлди, деб ёзади SCMP.
Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Фаластин давлатининг ташкил этилишига йўл қўйилмаслигини ва Ғазо сектори келажакда тўлиқ қуролсизлантирилишини маълум қилди.
Венесуэла мухолиф сиёсатчиси, Тинчлик учун Нобель мукофоти совриндори Мария Корина Мачадо мамлакат қўшинларини президент Николас Мадуро буюруқларига бўйсунмасликка ва қуролларини ташлашга чақирди.
Эфиопияда Omo вилоятида, Жанубий Судан билан чегарадош ҳудудда, 9 та Marburg вируси ҳолати қайд этилди ва мамлакатда вируснинг биринчи тарқалиши расман тасдиқланди.