Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келяпти

Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келяпти

2018 йилнинг 14 сентябрь куни Ҳиндистон Республикаси ташқи ишлар давлат вазири Мобашир Жавад Акбар бошчилигидаги делегация ишчи ташриф билан Ўзбекистонга келади.

ТИВ ахборот хизмати хабарига кўра, делегация Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган «Ҳиндистон – Марказий Осиё» мулоқотининг 5-мажлисида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, мажлис якунига кўра сиёсат, иқтисод, хавфсизлик ва маданият соҳаларида минтақа давлатларининг Ҳиндистон билан ҳамкорлигини чуқурлаштириш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқилади.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!