Ҳиндистон С-400 нинг янги партиясини олишни режалаштирмоқда

Ҳиндистон С-400 нинг янги партиясини олишни режалаштирмоқда

Ҳиндистон 2023 йил бошида С-400 нинг янги партиясини олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ҳиндистон мудофаа вазирлигидаги манбага таяниб, АNI ахборот агентлиги хабар бермоқда:

«... С-400 нинг учинчи полк тўпламини етказиб бериш келаси йилнинг январь-февраль ойларида бошланиши режалаштирилган...»

Ҳиндистон аввалроқ Россиядан олинган, мамлакатнинг шимоли-ғарбий минтақасида хавфсизликни таъминлаш учун жойлаштирилган иккита полк С-400 ҳаво мудофаа тизимларини ишга туширди.

Россия ва Ҳиндистон ўртасида С-400 етказиб бериш бўйича шартнома 2018 йил октабр ойида имзоланган. 5 та полк тўпламининг нархи 5,43 миллиард долларни ташкил қилади.

Тизим баллистик ва қанотли ракеталарни, қирувчи самолётларни ва учувчисиз учиш аппаратларини 400 кмгача бўлган масофада тутиб олиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!