Ҳиндистон Россиядан 10 та Ка-31 вертолётларини сотиб олишдан воз кечди

A A A
Ҳиндистон Россиядан 10 та Ка-31 вертолётларини сотиб олишдан воз кечди

Ҳиндистон Россия билан Ка-31 радиолокациядан эрта огоҳлантирувчи вертолётларни сотиб олиш бўйича музокараларни номаълум муддатга тўхтатди. Бунга Деҳлининг Москванинг буюртмани бажара олишига ишончсизлиги сабаб бўлган.

Ҳиндистон ҳукумати «Рособоронэкспорт» ва оригинал ускуналар ишлаб чиқарувчи «Вертолеты России» билан 10 та Ка-31 самолётларининг биринчи партиясини сотиб олиш бўйича музокараларни тўхтатди, деб хабар берган Ҳиндистон Мудофаа вазирлигининг номини ошкор қилмаган вакили.

Расмийнинг қайд этишича, ҳукуматлараро битимнинг тўхтатилиши Россия Федерациясининг буюртмаларни бажариш қобилиятидан хавотирлар, шунингдек, тўлов ўтказмалари билан боғлиқ муаммолар билан боғлиқ.

Харидлар вазирлигининг собиқ молиявий маслаҳатчиси Амит Каушишнинг сўзларига кўра, халқаро ҳамжамият Россиянинг Украинага кенг кўламли ҳужумини қоралагани сабабли, тўхтатиб туриш геосиёсий босим билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Унинг қўшимча қилишича, бошқа омиллар бюджет чекловларини ўз ичига олиши мумкин ва Ҳиндистон маҳаллий ишлаб чиқарилган вертолётларни сотиб олишни афзал кўради.

Ҳиндистон 2019 йил май ойида Россиядан Ка-31 вертолётларини сотиб олишга қарор қилган, аммо сотиб олиш дастури коронавирус пандемияси ва платформанинг юқори нархи туфайли ортиқча кечикишларга дуч келди.

Музокаралар 2022 йил февраль ойида иштирокчилар 10 та Ка-31 вертолётлари учун 520 миллион долларлик нарх бўйича келишиб олишганидан сўнг қайта бошланди, бироқ расмийлар рупий-рубль айирбошлаш механизми бўйича келиша олмагач, уринишлар яна бир тўсиққа учради.

Ҳиндистон ҳарбий-денгиз кучлари июль ойида фойдаланишга топшириладиган мамлакатнинг иккинчи авиаташувчиси INS Vikrant учун Ка-31 вертолётларидан фойдаланишни режалаштирган эди.

Ҳозирги вақтда Ҳиндистон ҳарбий-денгиз кучларида 14 та Ка-31 вертолётлари мавжуд, уларнинг тўрттаси 2003 йилда, бештаси 2005 йилда босқичма-босқич фойдаланишга топширилган.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойи бошида Ҳиндистон Россиядан 48 та Ми-17 вертолётини сотиб олишдан бош тортган эди. Бу қарор АҚШ ва Ҳиндистон мудофаа вазирларининг Вашингтондаги учрашувидан сўнг қабул қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!