Ҳиндистон Марказий Осиё учун Хитойнинг муқобили бўлиши мумкин

Ҳиндистон Марказий Осиё учун Хитойнинг муқобили бўлиши мумкин

Марказий Осиё мамлакатлари Эроннинг Чобаҳор порти орқали ўтадиган транспорт йўлагини ўз экспортини диверсификация қилиш имконияти сифатида кўради деб ҳисоблайди Observer Research Foundation (ORF) таҳлилий маркази.

Эроннинг Чобаҳор денгиз портидан Ҳиндистон кенг фойдаланади. Шу сабабли АҚШнинг Эронга киритган санксиялари бу портни четлаб ўтади.

Шу билан бир қаторда феврал ойи бошида бўлиб ўтган "Ҳиндистон ва Марказий Осиёнинг ишбилармонлари кенгаши" да кўплаб иштирокчилар ушбу лойиҳанинг амалга ошишига шубҳа билдиришди. Бунинг сабаби инфратузилмани ривожлантиришда муҳим ютуқларнинг йўқлиги эди.

Марказ илмий ходими Айваз Ванининг қайд этишича, Ҳиндистоннинг Чобаҳор портига қизиқишлари сақланиб қолган. У сўзлари исботи сифатида Ҳиндистоннинг порт инфратузилмасини ривожлантириш учун киритадиган сармояси 2020-2021 молия йилида ўтган молия йилига нисбатан икки баробар ортганини келтиради.

2016 йил май ойида Эрон, Афғонистон ҳамда Ҳиндистон Чобаҳор порти орқали транспорт коридорини яратиш тўғрисида келишув имзолаган эди. Ушбу коридор Ҳиндистонга Покистонни четлаб ўтиб Марказий Осиёга йўл очади. Ушбу келишувга биноан Афғонистон билан чегарада жойлашган Чобаҳор ва Зоҳидон шаҳарларини боғлайдиган темир йўл қурилиши керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!