Ҳиндистон коронавируснинг "севимли" мамлакатига айланмоқда

Ҳиндистон коронавируснинг "севимли" мамлакатига айланмоқда

Ҳиндистонда янги коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 4,2 миллиондан ошди, мамлакат ушбу кўрсаткич бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллади. Жонс Хопкинс университети веб-сайтида чоп этилган маълумотлар шундан далолат беради.

Осиё мамлакатида кунлик янги рекорд қайд этилди — 90 802 инфекция. Ҳиндистон вирус юқтирганларнинг умумий сони бўйича Бразилияни ортда қолдирди ва  AҚШдан кейин иккинчи ўринга чиқди. Бундан ташқари, пандемия бошланганидан бери Ҳиндистонда 72 минг киши вафот этди ва 3,3 миллион киши соғайди. Ҳиндистонда инфекциянинг тарқалиши жуда тез суръатларда давом этмоқда, бу кўрсаткич AҚШ ва Бразилия кўрсаткичларидан юқори.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!