Вазни 4,4 тонна бўлган сунъий йўлдош LVM3 ракетаси ёрдамида геостационар орбитага чиқарилган.
Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти (ИСРО) мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари учун мўлжалланган энг оғир алоқа сунъий йўлдоши — GSAT-7R'ни коинотга муваффақиятли учирди. Вазни 4,4 тонна бўлган сунъий йўлдош LVM3 ракетаси ёрдамида геостационар орбитага чиқарилгани ҳақида “TASS” хабар берди.
Ҳиндистон Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, GSAT-7R сунъий йўлдоши ҳарбий-денгиз кучларининг оператив салоҳиятини сезиларли даражада кучайтиради. Қурилма орқали кемалар, самолётлар, сув ости кемалари ҳамда Ҳарбий-денгиз кучларининг қўмондонлик ва назорат марказлари ўртасида юқори сифатли ва узлуксиз алоқа таъминланади.
Мазкур лойиҳа Ҳинд океанидаги ҳарбий-стратегик имкониятларни мустаҳкамлаш ва минтақадаги хавфсизликни оширишга хизмат қилади.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Аргентина терма жамоаси ва «Интер Майами» клуби ҳужумчиси ҳамда сардори Лионель Месси 2025 йил 13–15 декабрь кунлари Ҳиндистонда ўтадиган тур доирасида ҳар бир учрашув учун 107 минг долларгача даромад кўради, деб хабар берmoқda Championat.com нашри.
Бош прокуратура маълумотига кўра, Тошкентнинг Яккасарой туманидаги дарахткушлик билан боғлиқ ҳолат юзасидан 8 ноябрь куни ободонлаштириш бошқармаси мансабдорлари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодекснинг 198-моддаси 2-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилган.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 7-Маслаҳат учрашувида сўзга чиққан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев тарихий қарор қабул қилингани ҳақида хабар берди.
Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Фаластин давлатининг ташкил этилишига йўл қўйилмаслигини ва Ғазо сектори келажакда тўлиқ қуролсизлантирилишини маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг музокаралари кенгайтирилган таркибда икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом этди.
Хитой ижтимоий тармоқларида Ғарб цивилизациясига оид тарихий фактларни шубҳа остига қўяётган муҳокамалар кенг тарқалмоқда. Бундай баҳсларнинг навбатдаги сабабларидан бири Шанхайда ўтказилган Қадимий Миср артефактлари кўргазмаси бўлди, деб ёзади SCMP.
Венесуэла мухолиф сиёсатчиси, Тинчлик учун Нобель мукофоти совриндори Мария Корина Мачадо мамлакат қўшинларини президент Николас Мадуро буюруқларига бўйсунмасликка ва қуролларини ташлашга чақирди.
Эфиопияда Omo вилоятида, Жанубий Судан билан чегарадош ҳудудда, 9 та Marburg вируси ҳолати қайд этилди ва мамлакатда вируснинг биринчи тарқалиши расман тасдиқланди.