Ҳиндистон ҳам ҳаракатда: Agni-II баллистик ракетаси синовдан ўтказилди

Ҳиндистон ҳам ҳаракатда: Agni-II баллистик ракетаси синовдан ўтказилди

Ҳиндистонда 16 ноябрь куни ўрта радиусли Agni-II баллистик ракетаси синовдан ўтказилди. Ушбу маълумотни мамлакат стратегик қўмондонлиги кучлари тасдиқлаган, дея хабар қилди «Интерфакс».

Ядро жанговар зарядини бера оладиган ва икки минг километр узоқликдаги нишонни ура оладиган ракета Ҳиндистон шарқидаги Орисса штати ҳудудида жойлашган Абдул Калам оролида тест қилинди.

Қўмондонлик ахбороти бўйича Agni-II ўқув нишонини юқори аниқликда ишғол этган.

Ҳиндистон стратегик қўмондонлиги кучлари ихтиёрида 700—3,5 минг километрдан душманга зарба бера оладиган Agni-1 дан Agni-4 гача бўлган баллистик ракеталар мавжуд.

Ҳиндистон 5 – 5,5 минг километр радиусдаги нишонга зарба берувчи Agni-5 баллистик ракетасини ҳам синовдан ўтказмоқда. Agni-5 нинг биринчи тести 2012 йил 19 апрелда ўтказилган. Кейинги синовлар ҳам муваффақиятли кечган. Яқин келажакда Agni-5 ҳам қўмондонлик ихтиёрига топширилади.

8 ноябрда Ҳиндистон мудофаа йўналишидаги изланишлар ва тадқиқотлар ташкилоти (DRDO) сув ости кемалари учун К-4 баллистик ракеталарини синовдан ўтказган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!