Ҳиндистон ғарбида 140 йил ичидаги энг кучли бўрон юзага келди

Ҳиндистон ғарбида 140 йил ичидаги энг кучли бўрон юзага келди

Ҳиндистоннинг ғарбий қисмида тропик бўрон юзага келди. Метеорологларнинг тахминларига кўра, бу сўнгги 140 йил ичидаги энг ҳалокатлиси бўлиши мумкин.

Маълумотларга қараганда, шамолнинг тезлиги соатига 110 километрдан 200 гача етмоқда. Электр узатиш линиялари шикастлангани сабабли кенг кўламли электр узилишлар бошланган. Мамлакатнинг энг зич жойлашган шаҳри - Мумбайда фавқулодда эвакуация ҳолати эълон қилинган.

Аравия денгизининг қирғоқбўйи минтақаларида истиқомат қилувчи 100 мингдан ортиқ аҳоли эса аллақачон уйларини тарк этишган.

Ҳокимият табиий офат натижасида бинолар вайрон бўлиши, транспорт алоқалари узилиши, дарахтлар синиши ҳамда қишлоқ хўжалик экинзорлари сув остида қолиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Об-ҳаво маълумотларига кўра, "аср бўрони" Ҳиндистонда икки кун, яъни 5-июнгача давом этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!