Ҳазорасп ва Бухоро туманларида ноқоуний ер савдосининг олди олинди

Ҳазорасп ва Бухоро туманларида ноқоуний ер савдосининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ҳазорасп туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар О.И. ва Қ.К. бошқа бир фуқаро И.нинг ишончига кириб, унга Янгибозор қишлоғи ҳудудида туман ҳокимлиги захирасида бўлган 6 сотих ер участкасини ўзларига тегишли эканлигини, ушбу ер майдонини уй-жой қуриш учун сотишларини айтиб, келишилган 6 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ф.И. Бухоро туман ҳокимлиги захирасида бўлган “Работиқалмоқ” МФЙ ҳудудидаги 10 сотих ер майдонини фирибгарлик йўли билан бошқа бир фуқаро С.га сотишга келишиб, танишлари орқали ушбу ер майдони учун ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 4 900 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!