Ҳайвонлардан одамларга юқадиган инфекциядан вафот этганлар сони 162 нафарга етди

A A A
Ҳайвонлардан одамларга юқадиган инфекциядан вафот этганлар сони 162 нафарга етди

Жорий йилда Нигерияда ҳайвонлардан одамларга юқадиган Ласса иситмасидан вафот этганлар сони 162 нафарга етди.

Бу ҳақда мамлакат Касалликларни назорат қилиш маркази маълум қилди.

Марказнинг таъкидлашича, Ласса иситмаси 21 штатда, жумладан, пойтахт Абужада ҳам кўпаймоқда.

Қайд этилишича, 25-31 август кунлари 10 та инфекция ҳолати аниқланган, 1 январдан 31 августгача бўлган даврда умумий касалланганлар сони 871 нафарга етган.

Ўтган йили Ласса вируси мамлакатда 190 кишининг ҳаётига зомин бўлган эди. Нигерия ҳукумати 2019 йилнинг 23 январида инфексия туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!