Ҳайдовчилар қайси турдаги дориларни қабул қилмагани маъқул?

Ҳайдовчилар қайси турдаги дориларни қабул қилмагани маъқул?

Амалдаги йўл ҳаракати қоидаларининг 12-бандида ҳайдовчига транспорт воситасини мастлик ҳолатида (алкоголь, гиёҳванд моддалар истеъмол қилган ва ҳоказо), сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори-дармонлар таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган даражадаги чарчоқлик ва бетоблик ҳолатида бошқариш тақиқланиши кўрсатилган. Лекин кўпинча “ичиш” деганда спиртли ичимликлар назарда тутилади ва бундай қоидабузарлик мўмайгина жарима тўлашга олиб келади (2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сонли қонунга асосан,  транспорт воситасини 1,5 йилдан 3 йилгача бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш ҳамда энг кам иш ҳақининг 25 баробари миқдоридаги жаримага сабаб бўлади). Бунчалик қатъий чоранинг белгиланиши бежиз эмас, албатта. Чунки маст ҳайдовчи фақат ўзи ва машинасидаги йўловчиларнинг эмас, бошқа транспорт воситаларидаги одамлар ва кўчадаги пиёдаларнинг ҳам ҳаётини хатарга қўяди.

Худди шунингдек, кўпда эътибор қаратилмайдиган ҳолат – “сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори-дармонлар таъсирида” автомобилни бошқариш ҳам йўл ҳаракати давомидаги хавфни бир неча карра оширади. Қуйидаги инфографикада рулга ўтирганда салбий ҳолатларга сабаб бўлувчи дори воситалари ва уларнинг ножўя таъсирлари ҳақида маълумот келтирилган (манба: aif.ru).

НЕЙРОЛЕПТИК (АНТИПСИХОТИК)ЛАР

* Аминазин, неулептил, эглонил.

** Марказий асаб тизими фаолиятини сусайтиради.

АНТИДЕПРЕССАНТЛАР

*Амитриптилин, кломипрамин, имипрамин, мапротилин, миансерин.

** Хатти-ҳаракатлардаги номувофиқликка сабаб бўлиши мумкин.

ОШҚОЗОН-ИЧАК КАСАЛЛИКЛАРИГА ДОРИЛАР

*Гастрил, пирен, гастрозем.

** Кўз қорачиғини кенгайтириб, кўришда тасвирни хиралаштиради. Бундай таъсир бир неча кунгача сақланиши мумкин.

УЙҚУ ДОРИЛАРИ

* Барбитал, нитразепам, имован.

** Тўлиқ дозаси 10 соат ва ундан кўпроқ муддат организмга таъсир қилиши мумкин. Демак, эрталаб ҳайдовчининг реакцияси (сезгилари) меъёрида бўлмайди.

ЧАЙҚАЛИШ СИНДРОМИГА ҚАРШИ ВОСИТАЛАР

* Драмина, коккулин, авиаморе.

** Таркибида уйқуни келтирадиган моддалар бор, шу боис реакцияни сусайтиради.

ДИАРЕЯГА ҚАРШИ ДОРИЛАР

* Диарол, диасорб, имодиум.

** Марказий асаб тизими фаолиятига сусайтирувчи таъсир кўрсатади.

СТИМУЛЯТОРЛАР

* Кофеин, фенамин.

** Ҳаддан ортиқ тўлқинлантириб юбориши, хатти-ҳаракатлардаги мувофиқлик ва мувозанатни бузиши мумкин.

ТРАНКВИЛИЗАТОРЛАР

* Элениум, седуксен, сибазон, валиум.

** Реакцияни сусайтиради, мушакларни бўшаштиради. Одамни атроф-муҳитга беэътибор қилиб қўяди. Катта доза уйқучанликни оширади, хатти-ҳаракатлардаги номувофиқликка олиб келади.

ЛИТИЯ ПРЕПАРАТЛАРИ

Лития карбонат ва лития оксибутират.

** Узоқ муддат ичиб юрилганда диққатни жамлаш қобилиятини пасайтиради.

ЙЎТАЛГА ҚАРШИ ДОРИЛАР

* Кодтерпин, коделак, каффетин.

** Диққатни тарқоқлаштиради, паришонхотирлик кузатилади.

БЕТА-БЛОКАТОРЛАР

* Пропранолол, атенолол, карведилол.

** Мия фаолиятини сусайтиради, кўпинча беморнинг ўзига сезилмайди.

АНТИГИСТАМИН (АЛЛЕРГИЯГА ҚАРШИ) ДОРИЛАР

* Димедрол, супрастин, диазолин, тавегил, пипольфен, дипразин.

** Вазиятни аниқ идрок этиш қобилиятини издан чиқаради, ланжлик кайфиятига сабаб бўлади.

ТИНЧЛАНТИРУВЧИ (СЕДАТИВ) ВОСИТАЛАР

* Новопассит, арслонқуйруқ (пустырник), валериана.

** Сусткашлик, уйқучанлик, бефарқлик кузатилади. Дори таъсиридаги ҳайдовчилар йўлдаги хавфларга тўғри баҳо беролмаслиги мумкин.

ОҒРИҚ ҚОЛДИРУВЧИ ДОРИЛАР

* Трамал, кеторол, кетанов, пенталгин, аспирин, анальгин.

** Марказий асаб тизими фаолиятини сусайтиради, диққатни ва реакцияни пасайтиради.

ТИШ ОҒРИҒИГА ҚАРШИ ПРЕПАРАТЛАР

* Алокаин, анестекаин, молкаин.

** Тўсатдан кўнгил айниши, қон босими тушишига сабаб бўлиши мумкин.

Бундай дориларни ичгандан кейин камида 12 соатгача автомобиль бошқармаслик керак.

ГИПОТЕНЗИВ (ҚОН БОСИМИНИ ТУШИРУВЧИ) ДОРИЛАР

* Раувазан, резерпин, клофелин.

** Мияга асаб импульслари етиб боришини секинлатади.

ШАМОЛЛАШГА ҚАРШИ ВОСИТАЛАР

* Колдрекс найт, нурофен плюс, гексапневмин, мигренол, фервекс, терафлю.

** Уйқучанликни оширади.

Айрим дори воситаларининг таркибида уйқу чақирадиган моддалар бор. Ана шуларни ҳисобга олиб, эътибор талаб қиладиган ишда ишлайдиганлар, шу жумладан, ҳайдовчилар бу турдаги дориларни уйқуга кетишдан олдин қабул қилганлари маъқул.

Дори қабул қилишда кўп кузатиладиган хатолар…

Бемор дори қабулидан кейин бир-икки кун мобайнида шифокор билан алоқада бўлиб, дорининг таъсири ҳақида уни огоҳлантириши керак. 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!