Ҳайдовчилар диққатига!
Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси белгиланган жаримани ўз вақтида тўламаган ҳайдовчиларга очиқ мурожаат билан чиқди.
Мурожаатда, жумладан, шундай дейилади:
Тошкент вилояти ҳудудидаги автомобиль йўлларида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари онлайн режимда мунтазам равишда ишлаб турибди.
Жорий йилнинг 20 февраль ҳолатига кўра, белгиланган тезликка риоя этмаган ҳайдовчилар сони 3985 нафарга етган.
Улар орасида белгиланган жаримани ўз вақтида тўламаётган автотранспорт эгалари вилоятлар кесимида таҳлил қилинди.
Бунда, Тошкент шаҳридан 1462 та, Сирдарё вилоятидан 196 та, Жиззах вилоятидан 208 та, Самарқанд вилоятидан 350 та, Фарғона вилоятидан 80 та, Наманган вилоятидан 77 та, Андижон вилоятидан 68 та, Қашқадарё вилоятидан 261 та, Сурхондарё вилоятидан 144 та, Бухоро вилоятидан 95 та, Навоий вилоятидан 44 та, Қорақалпоғистон Республикасидан 22 та ва Тошкент вилоятидан 941 та автомобиль эгаси белгиланган тезликни ошириш қоидабузарлигини содир этган.
Шу кунларда жаримани тўламай келаётган ҳайдовчилар таъқиб остига олинган.
Уларнинг айримларини ошкор қиламиз.
Бўстонлиқ туманида рўйхатда турувчи Эргашев Аброр Абдужамиловичга тегишли давлат рақами 10 W 777 PA бўлган Малибу русумли автомобиль 202 минг 730 сўм.
Зангиота туманида рўйхатда турувчи Самигов Ботир Баҳодир ўғлига тегиши давлат рақами 10 Q 703 QA бўлган Нексия русумли автомобиль 1миллион 13 минг 650 сўм,
Янгийўл туманида рўйхатда турувчи Мўминов Азизжон Даврановичга тегиши давлат рақами 10 Z 291 BA бўлган Матиз русумли автомобиль 202 минг 730 сўм,
Чиноз туманида рўйхатда турувчи Худоёров Ёқубжон Жамолиддин ўғлига тегиши давлат рақами 10 Z 715 PA бўлган Ласетти русумли автомобиль 202 минг 730 сўм,
Янгийўл туманида рўйхатда турувчи Зулфикаров Нурпўлат Тушпулатовичга тегиши давлат рақами 10 P 645 MA бўлган Спарк русумли автомобиль 202 минг 730 сўм,
Ангрен шаҳридаги 47, Бекобод туманидаги 8, Бекобод шаҳридаги 4, Бўка туманидаги 14, Бўстонлиқ туманидаги 32, Зангиота туманидаги 149, Қибрай туманидаги 46, Қуйи Чирчиқ туманидаги 29, Оққўрғон туманидаги 28, Олмалиқ шаҳридаги 26, Оҳангарон тумани ва шаҳридаги 54, Паркент туманидаги 88, Пискент туманидаги 15, Тошкент туманидаги 15, Ўрта Чирчиқ туманидаги 47, Чиноз шаҳридаги 80, Чирчиқ шаҳридаги 44, Юқори Чирчиқ туманидаги 63, Янгийўл тумани ва шаҳридаги 166 нафар бошқа ҳайдовчилар автомобилда ишга кетаётганда, ўз яқинларингиз ёки фарзандларингиз билан дам олишга кетаётган вақтда автомобилсиз қолиш, оила даврасида бўлсангиз эшик тақиллаб жаримани тўламабсиз дейишса ҳеч уялманг ва шошиб қолманг.
Эслатиб ўтамиз, белгиланган 60 кунлик муддат ўтиб, жаримани тўламасдан юрган ҳайдовчиларимиз бошқарувидаги автомобиллар давлат рақам белгилари ҳозирда ишлаб турган AUTO CON махсус мосламаси хотирасига киритилди, бундан ташқари, рўйхат асосида уйма-уй юрилиб махсус тадбир ўтказилмоқда.
Хулоса сиздан, ҳурматли ҳайдовчилар!
ЎзА