Ҳайдовчига нисбатан талончилик қилган 3 нафар шахс ушланди

Ҳайдовчига нисбатан талончилик қилган 3 нафар шахс ушланди

2019 йил 20 май куни Навоий шаҳар Парвоз кўчасида яшовчи С.Б. Тошкент вилоятининг Чиноз туман ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 19 май куни соат 18.00ларда 3 номаълум шахс Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган “Абу Сахий” савдо мажмуаси олдидан унинг бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашинасига йўловчи сифатида ўтириб, Чиноз тумани Маданият маҳалласи ҳудудига етиб келганларида номаълум шахслар автомашинани йўл четига тўхтатишни айтиб, уни қўрқитиш йўли билан умумий қиймати 200 минг сўмлик автомашина ҳимоя пултини тортиб олиб кетганликларини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент вилояти Зангиота тумани Эшонгузар ҚФЙ А.Темур маҳалласида яшовчи 33 ёшли Д.Р., Бухоро шаҳар Хушун кўчасида яшовчи 26 ёшли Ш.А., Бухоро шаҳар Шайхон кўчасида яшовчи 29 ёшли А.Ш.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланган.  Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.    

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!