Ҳашарнинг илк кунида 180 минг 687 нафар сирдарёлик иштирок этди

Ҳашарнинг илк кунида 180 минг 687 нафар сирдарёлик иштирок этди
Мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллиги ва муқаддас Қурбон ҳайити арафасида ташкил этилган ҳашарда Сирдарё вилоятининг ҳам ёшу кекса фуқаролари фаол иштирок этиб, жойларда йирик ҳажмдаги ободонлаштириш-тозалаш ишларини амалга оширмоқда.
 
Умумхалқ ҳашарининг биринчи кунида вилоятдаги корхона, ташкилот, муассаса ва маҳаллалардан 180 минг 687 нафар сирдарёлик иштирок этди. Қувонарлиси, буларнинг 126 минг 703 нафарини ёшлар ташкил этаётганидир. 
 
Умумхалқ ҳашари кунлари “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлимидан олган дастлабки маълумотларимизга кўра, вилоят бўйича 440 гектардан зиёд ер майдони ободонлаштирилди, 382 километрдан ортиқ ариқ, лоток ва зовурлар тозаланди, 1 минг 127 тонна маиший, саноат ва қурилиш чиқиндилари чиқариб ташланди, бу ишларни бажариш учун 410 дан зиёд техника воситалари жалб этилди. 
 
Ҳашарчилар 155 дан зиёд қабристон тозалади, 76 минг 957 та мевали ва манзарали дарахтларга шакл берилиб, таглари оқланди. 
 
Вилоят бўйича 201 оиланинг 3 минг 127 квадрат метр ҳажмдаги уй-жойлари ҳашар йўли билан таъмирлаб, оқлаб, суваб берилди. 
 
Бир сўз билан айтганда, сирдарёликлар мустақилликнинг 27 йиллик байрами ва Қурбон ҳайитини кўтаринки руҳ, хуш кайфият билан қарши олишмоқда.
 
Manba: uza.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!