Ҳашаматли меҳмонхонада коронавирус юқтириб олган сайёҳ вафот этди

Ҳашаматли меҳмонхонада коронавирус юқтириб олган сайёҳ вафот этди

Кабо-Вердедаги ҳашаматли меҳмонхонада коронавирусни юқтириб олган британиялик сайёҳ вафот этди.

Бу ҳақда “The Irish Sun”  нашри ёзмоқда.

Нашрнинг хабар беришича, шахси ошкор қилинмаган Буюк Британия фуқароси 23 март куни ярим тунда Сал-Рей шаҳридаги касалхонада вафот этган. Касалхонага ётишдан олдин у архипелагнинг энг машҳур оролларидан бири бўлган Боа Виштадаги беш юлдузли “Riu Karamboa” меҳмонхонасида қолган ва шу ерда инфекцияни юқтириб олган.

Марҳумнинг вирусга оид текшируви ижобий натижа берганидан сўнг, 640 нафар меҳмонлар ва 210 ходим бўлган меҳмонхонада карантин жорий этилган. Шунингдек, британиялик билан бирга яшаган бошқа бир сайёҳнинг синови коронавирус мавжудлигини аниқламаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!