Ҳасанбой Раҳимов Олимпиада йўлланмасидан маҳрум этилди. Унда допинг аниқланган

Ҳасанбой Раҳимов Олимпиада йўлланмасидан маҳрум этилди. Унда допинг аниқланган

Ўзбекистонлик эркин курашчи Ҳасанбой Раҳимов (-125 кг) антидопинг қоидаларини бузгани учун 2020 йилги Токио Олимпиадаси йўлланмасидан маҳрум қилинди.

Жаҳон кураш бирлашмаси (UWW) матбуот хизмати хабарида келтирилишича, Халқаро синов агентлиги (International Testing Agency) ушбу ўзбекистонлик спортчининг қонида тақиқланган моддалар мавжудлигини аниқлаган ва спортчи халқаро мусобақалардан четлатилган. Ҳасанбой Раҳимовдан ташқари суриялик Бадҳа Хутаба (-125 кг) ва франциялик Зелимхон Ҳожиев (-74 кг) ҳам қонидан допинг топилгани сабабли дисквалификация қилинган.

Бу уч спортчи ҳам Токио олимпиадасига йўлланма олганди. Уларнинг лицензиялари қайтадан ўйналади.

Эслатиб ўтамиз, Ҳасанбой Раҳимов 2019 йилнинг сентябрь ойида Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритиб, лицензияга эга чиққанди. У 2019 йилнинг октябрида Президент томонидан тақдирланганди.

Эндиликда ўзбекистонлик бошқа бир курашчига март ойида бўлиб ўтадиган олимпиадага саралаш мусобақаларида қатнашиш ҳуқуқи берилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!