Ҳарбий хизматга жўнатишни ваъда қилган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ҳарбий хизматга жўнатишни ваъда қилган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро У.Т. фуқаро К.Н.ни ҳарбий хизматга жўнатиш ҳамда шартнома асосида ҳарбий хизматда қолиш масаласини ҳарбий хизматда ишловчи танишлари орқали ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 3 500 АҚШ долларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан У.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!