Ҳарбий хизматчиларга ҳижоб кийиш ва соқол қўйишга расман рухсат берилди

Ҳарбий хизматчиларга ҳижоб кийиш ва соқол қўйишга расман рухсат берилди

АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари хизматчиларига ҳижоб кийиш, салла ўраш, соч ўстириш ва соқол қўйишга рухсат берилди, деб хабар бермоқда «Дарё».

Қайд этилишича, шундай йўл билан ҳарбий раҳбарият ўз эътиқодлари ва анъаналарига риоя қилишни хоҳлайдиган мусулмон ҳамда сикх ҳарбийларга ён босишга қарор қилган.

Бунинг учун уларнинг ташқи кўриниши ораста бўлиши ва консерватив бўлишлари талаб этилмоқда. Шу пайтгача сикхлар ва мусулмонлар диний кийимларни кийиш учун ҳарбий раҳбариятдан алоҳида рухсат сўрашлари керак эди ва бу жараён узоқ вақт оларди.

Янги тартибга кўра АҚШда хизмат қилаётган ҳарбийларнинг сўровларини кўриб чиқиш жараёни 30 кундан, бошқа ҳолларда 60 кундан ошмаслиги керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!