Ҳарбий билим юртига ўқишга киритишга ваъда берган шахсга суд ҳукм чиқарди

Ҳарбий билим юртига ўқишга киритишга ваъда берган шахсга суд ҳукм чиқарди

Андижон. Тергов жараёнида аниқланишича, 2019 йил июнь ойида Олтинкўл туманида яшовчи 34 ёшли Равшан Э. Марҳамат туманида яшовчи О.К., ўғлини ҳарбий билим юртига ўқишга киритиб  қўйишни ваъда қилиб, ундан 6.000.000 сўм миқдорда пулларни алдов йўли билан қўлга киритган ва берган ваъдасини бажармаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Равшан Э.,га нисбатан Булоқбоши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Равшан Э.,га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан айблов эълон қилинган ва “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят ишлари бўйича Булоқбоши туман судининг 2020 йил 23 январь кунги ҳукмига кўра, Равшан Э. ушбу жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 2 йил 3 ой муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!