Ҳар куни асал истеъмол қилинса, организмда нималар юз беради?

Ҳар куни асал истеъмол қилинса, организмда нималар юз беради?

Асал бизнинг организмимиз учун энг фойдали маҳсулотлардан бири деб тан олинган. Унинг таркибида юқори миқдорда зарур ферментлар ва қариш жараёнини секинлаштириш хусусиятларини таъминловчи моддалар мавжудлиги анча илгари аниқланган. Агар сиз ҳар куни асал истеъмол қилишни бошласангиз, организмингизда нималар содир бўлишини билишни истайсизми?

Тери тоза бўлади

Асалнинг антибактериал хусусияти ёғ безлари фаолиятининг меъёрий ишлашини ва бунинг натижасида тери тозаланишини таъминлайди.

Вазнни камайтиради

Шоколад ва газланган ичимликлар каби ширинликларни асал билан алмаштиришга ҳаракат қилинг. Асалнинг таркибидаги шакар биз ҳар куни истеъмол қиладиган шакардан бутунлай фарқ қилади.

Қондаги қанд миқдори

Унинг таркибидаги фруктоза ва глюкозанинг ноёб бирикмаси организмга қондаги қанд миқдорини йўлга қўйишда ёрдам беради.

Юрак хасталиклари

Асал таркибидаги флавоноидлар ва антиоксидантлар юрак-томир касалликларининг пайдо бўлиш хавфини бартараф қилишга ёрдам беради.

Токсинлардан тозалайди

Асал аралаштирилган илиқ сув организмдан заҳарли моддаларни ювиб чиқаришга ёрдам беради.

Иммун тизими

Асалнинг бир қанча фойдали хусусиятлари иммун тизимига самарали равишда таъсир қилади.

Manba: sof.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!