Ҳар бир минтақадаги 50дан зиёд туристик инфратузилма объектида бепул Wi-Fi зонаси яратилади

Ҳар бир минтақадаги 50дан зиёд туристик инфратузилма объектида бепул Wi-Fi зонаси яратилади

Ўзбекистоннинг ҳар бир минтақасидаги камида 50 туристик инфратузилма объектида бепул Wi-Fi зоналари яратилади. Ушбу лойиҳа давлат-хусусий сектор ҳамкорлиги асосида амалга оширилади. Порталида муҳокама ва таклифлар учун тақдим этилган “2025 йилгача бўлган даврда Туризм соҳасини ривожлантириш концепцияси” лойиҳасида шу ҳақида маълум қилинган.

Шунингдек республиканинг ҳар бир ҳудудида, айниқса уларнинг марказий қисмида 5 ва ундан ортиқ сайёҳлик маркази ташкил этилади.

Лойиҳага кўра, Бухоро, Самарқанд, Фарғона, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги Ёшлар иттифоқи балансидаги коллежлар ётоқхоналари базасида хостеллар фаолияти йўлга қўйилиши кутилмоқда. Мазкур чора Ўзбекистонда ёшлар туризмини ривожлантириш, жойлашув воситалари билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради.

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг маданий мерос объектлари ва музейларига кириш учун ягона электрон тизим жорий қилиниб, кириш чипталари онлайн сотилади. Шунингдек биринчи босқичда сайёҳлар энг кўп ташриф буюрувчи 100 маданий мерос объектида турникет ва видеокузатув қурилмалари ўрнатилади.

Шуниси диққатга сазоворки, ҳужжатга мувофиқ, ногиронлиги бўлган, имкониятлари чекланган кишиларнинг маданий мерос ва туристик инфратузилмалар бўйлаб қулай ҳаракатланиши учун “тўсиқларсиз муҳит” яратилади.

Концепция лойиҳасига кўра, туризм соҳасида амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар, таклифлар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган инвестицион лойиҳалар портали ишлаб чиқилиши режалаштирилмоқда. Портал рус ва инглиз тилларида юритилиши кўзда тутилган.

2025 йилгача бўлган даврда туризмни ривожлантириш концепциясига киритиш учун муносиб таклиф ва фикрларни regulation.gov.uz сайтида қолдириш мумкин.

Manba: kun. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!